Брюсселда уч портлаш: камида 21 одам вафот этди

886

Брюсселнинг Завента шаҳридаги аэропортда иккита портлаш содир бўлди.  Яна бир портлаш метрода содир бўлди. Камида 21 одам вафот этди яна тахминан 25 одам жабрланди.

Портлашлар 22- март куни Бишкек вақти билан тахминан кундузги соат иккиларда Белгия пойтахти Брюселнинг шимолий-шарқий тарафидан  11 км олисликда жойлашган Завента шаҳри халқаро аэропортида содир бўлган.

Ўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида хозирча расмий маълумотлар йўқ. Sky News телеканали воқеа жойидан тўғридан-тўғри намойиш олиб бомоқда.

Голландиянинг NOS радиостанцияси 11 одам ўлгани ва 25 киши жароҳатлангани тўғрисида маълум қилди. “Дождь” телеканалининг маълум қилишича, 14 одам ўлган.  ТАСС ахборот агентлиги ёнғинга қарши кураш хизматига таянган ҳолда, 17 одам ўлганини маълум қилди.

Портлашдан сўнг одамлар аэропортдан эвакуация қилинган, қатновлар эса бекор қилинган. Шунингдек шаҳар маркази ва аэропортни боғловчи поезд харакатлари хам тўхтатилган.

Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Белгия VRT телеканалининг ҳукуматдаги манбаъси — портлашлар террор ҳужуми натижаси эканини маълум қилди.

“Рейтер” нашриёти Белгиянинг Belga агентлигига таянган ҳолда, портлашлардан аввал ўқ овози ва араб тилидаги хайқириш овозлари эшитилганини маълум қилди.

iTELE нашриёти тахминий маълумотига кўра, аэропортда портламаган яна бир бомба топилган. Портлаган иккиси  Brussels Airlines  ва American Airlines токчаларига қўйилган.

“Рейтер” маълумотига кўра, учинчи портлаш Маэлбеек метро станциясида бўлган. Ҳозир у ерда одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда, станциянинг ўзи ёпиқ.

34

VRT телеканалининг маълум қилишича, портлашлар  ҳудкуш томонидан амалга оширилган. ТАСС маълумотига кўра, 10 одам вафот этган. Ҳозирча ўлганлар сони бўйича расмий маълумотлар йўқ.

Париждаги терактда гумонланувчининг қўлга олиниши

Портлашлар 2015- йил ноябрида Париждаги терактларни амалга оширганликда гумонланган бош гумонланувчи Салах Абдесаламнинг Брюселда қўлга олинишидан тўрт кун ўтиб содир бўлди.

Белгия прокуротураси 19-март куни унга расман теракт амлга оширгани, қотиллик ва террор ташкилотига алоқадорлик айбловларини қўйди.

Абдеслам — Париждаги терактни амалга оширганликда айибланиб полиция томонидан қўлга олинган биринчи шахс эмас. 19-ноябр куни Париж чеккасидаги Сен-Дени шаҳарчасида ҳуқуқ тартибот органлари беш гумонланувчини қўлга олган.

Парижда терактлар 13дан  14- ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Германия ва Франция терма жамоаси ўртасида матч бўлаётган “Стад де Франс” стадиони ёнида уч портлаш бўлган. Шу пайтнинг ўзида  10 ва 11 ҳудудда террорчилар кўчадан ўтаётганлар ҳамда ресторанлардан бирининг мижозларини ўққа тутган.

Бундан ташқари, ҳужумчилар гуруҳи Американинг Eagles of Death Metal гуруҳи концерт бераётган “Баталкан” концерт залида одамларни гаровга олган.

Ўшанда 130 одам ўлган. Терактга жавобгарликни “Исломий давлат” халқаро экстремистик ташкилоти ўз зиммасига олган.

Фото: «Твиттер» @wardmarkey