Ўш вилояти милицияси чегаранинг бахсли ҳудудидан “ўзбек аскарларини хайдаб чиқариш”га даъват қилган видео муаллифларига қарши жиноий иш очди.
Бир минут давом этувчи видео муаллифлари 20- март куни қўлга олинган. Бу роликда улар ёшларни Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилиш учун Жалолободнинг Ахси туманига боришга чақирган.
Видеода автомобилни бошқараётган йигит “Ўзбекистон аскарлари Ахси ерини эгаллаб олган”и учун Ахсига кетаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, у билан бирга у ерга таҳминан 200 нафар ёшлар кетмоқда.
“Президентни, депутатларни нимага кутамиз? Биз ўз кучимиз билан Ўзбекистон аскарларини хайдаб чиқарамиз. Агарда ўз халқи, ери учун куяётган йигитлар бўлса олға! Ахсида кўришамиз! Олға! Ватан учун!”,— дейди видеода у.
Ўш вилоят ИИБ матбуот хизмати ходими Жанна Сатарбаеванинг Kloop.kgга айтишича, ёш йигитларга нисбатан Жиноий кодекснинг 234- моддаси “Безорилик” бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Жиноят ҳарактерига қараб улар жарима тўлаши, жамоатчилик ишларига жалб қилиниши ёки 2 йилгача озодликдан махрум қилиниши мумкин.
Айбланувчилар 1986 йилда туғилган икки Новқат тумани яшовчисидир. Сатарбаева сўзларига кўра, улар видеода айтган ишларини қилмоқчи бўлмаган.
“Аслида улар Новқатдан Қизилқия томонга кетаётган бўлган, Ахсига эмас. Улар йўлда бир-бири билан гаплашиб кетган ва видео олишга келишишган. Бироқ улар ролик бундай эфект беришини кутишмаган”, — деди ИИБ матбуот хизмати ходимаси Kloop.kgга берган интервюда.
Ҳукум чиқарилишидан аввал қўлга олинган шахсларга ташқарига чиқмаслик тўғрисида хужжатга имзо қўйдирилган. Муаллифлардан видео ролик олинган, бироқ матбуот хизмати ҳодимига кўра, видео ижтимоий тармоқларда тарқаб бўлган.
Милициянинг огоҳлантиришича, миллатлар аро низо қўзишга чақирган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.
Чегарадаги таранг вазият
Чегарадаги бахс 18-март куни Ўзбекистон чегаранинг бахсли ҳудудига ўз харбийлари, икки бронетраспортер ва КамАз олиб келиши билан юзага келди.
Бу Қирғизистон ўзбекистонлик мутаҳасисларни Ўрта-Тўқўй сув омборига таъмирлаш ишлари учун киритмагани, бундай ишларни олдиндан келишиб олиш кераклигини айтгач юз берди.
Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистон Ташқи ишлар министрлигининг чегарадаги блок постларни олиш талаби билан юборган норозилик нотасига жавоб бермади шундан кейин, 19- март куни Қирғизистон чегара яқинига икки бронетранспортер ва харбийларни жойлади.
Томонлар 20- март куни харбийлар сонини 20дан 8 кишига озайтириш тўғрисида келишиб олишди. 22- март кунига қарата вазият ўзгаришсиз қолмоқда — чегара яқинида харбийлар ва зирхли техника турибди.