Сариев Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуд яшовчилари билан учрашди

754

Премьер-министр Темир Сариев икки томоннинг харбийлари ўрнаштирилиб қалтис вазият юзага келган, Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуд яшовчилари билан учрашди.

Қирғизистон ҳукумати раҳбари Темир Сариев Жалолобод вилояти Ахси ва Олабуқа  тумани яшовчилари билан учрашди , — бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувдан мақсад “ижтимоий-сиёсий вазият, хавфсизлик ва давлат чегарасини мустахкамлашни муҳокама қилиш”дир. Сариев таъкидича, чегарага оид масала ҳал этилади, бироқ “бунинг учун вақт ва дипломатик ёндошув керак бўлади”.

“Чегара масалаларини ҳал қилишда биз қонуний усуллардан фойдаланишимиз керак. Митинг ва пикетлар ўтказишга баҳона излашга сабаб йўқ”, — деди у.

Премьер-министрнинг қўшимча қилишича, ҳозир юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун ҚР ТИМги билан келишилган ва 16 пунктдан иборат  иш режаси ишлаб чиқилган.

Премьернинг бир кунлик сафари қирғиз-ўзбек чегарасида юзага келган вазият доирасида бўлди.

Ўзбекистон 18 март куни Ахси тумани Чаласарт ҳудудига икки бронетранспортер, икки КамАЗ ва таҳминан 40 харбий жойлади.

Бу Қирғизистон  ўзбек мутаҳасисларини Ўрта-Тўқўй сув омборида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўз ҳудудига ўтказмаганидан кейин содир бўлди.

Мавзу юзасидан: Ўзбекистон билан чегарадан вазият оғирлашуви тўғрисида нима маълум?

Қирғизистон ТИМ дархол ўзбек ҳукуматига чегарадаги блок постларни олиш талаби билан норозилик нотаси юборди. Бироқ жавоб бўлмади. Шундан кейин кейинги кун давомида Қирғизистон чегарага икки бронетраспортер ва харбийлар жойлади.

Томонлар 20 март куни одамлар сонини 20дан 8 одамгача озайтиришга келишиб олишди. Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаевага кўра, “Қирғизистон бронетранспортерларни ўзбек томони олиб ташлагач олади”.

Давлат Чегара хизмати матбуот хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, 22 мартга қарата вазият ўзгаришсиз қолмоқда — чегара яқинида икки давлатдан ҳам 10 ортиқ бўлмаган ҳарбийлар ва икки БТР турибди.

Қирғизистон ташаббуси билан бугун Москвада таркибига Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Белорусия ва Арманистон кирган Коллектив хавфсизлик ташкилотининг навбатдан ташқари йиғини бўлиб ўтади.