Қирғизистон ва Ўзбекистон баҳсли ҳудуддаги ҳарбийларининг сонини камайтирди

760

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарачилари баҳсли чегара ҳудудидаги ҳарбийлар сонини 20 дан 8 нафаргача озайтиришди. БТР теҳникалари қолдирилди. Ҳукуматнинг билдиришича, ҳозирда чегарадаги вазият барқарор.

21-мартда Қирғизтстоннинг чегара хизмати чегаранинг Каравон — Ола-Буқа йўлидаги Чаласарт ҳудудида турган ҳарбийларнинг сони икки тарафдан тенг  20дан 8га қадар қисқартирилганини билдирди.

Бунга қадар қирғиз-ўзбек чегарасининг аниқланмаган ҳудудида талаш пайдо бўлган. Ўзбекистон сабабини тушунтирмай туриб ҳудудга ўз ҳарбийлари билан БТР теҳникаларини олиб кирган. Унга жавоб қатори қирғиз тараф ҳам ҳудудга ҳарбийлари ва техникасини жойлаштирган.

Қирғизистоннинг матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kgга БТРлар ўз ўрнида қолдирилганини билдирди.

“БТРлар ўз жойида қолдирилди. Қирғизистон харбий техникалари билан махсус қисмдаги харбийларини ўзбек тараф ўзиникини чиқаргандан кейингина олиб кетади”,  — деди у.

Чегара хизмати чегарадаги вазият назорат остида эканини ва ҳуқуқ ҳимоя органлари маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бораётганини билдирди.

“Чегаранинг мазкур қисмидаги Қирғизистоннинг чегара ҳимоячилари чегара ҳавфсизлигини таъминлашга етарли сонда” , — деб билдиришди Чегара хизматидан.