Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг “Нур Отан” партияси парламент сайловларида 82% овоз билан етакчилик қилмоқда.
Қозоғистон парламенти сайловларининг таҳминий кўрсаткичлари президент Нурсултон Назарбоевнинг “Нур Отан” партияси етакчилик қилаётганини кўрсатмоқда, деб маълум қилди “ТенгриНьюз” ахборот агентлиги.
20-дан 21- март кунига ўтар кечаси Демократия институти директори Юлия Кучкинская 75 минг киши иштирок этган сўров натижаларини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, “Нур Отан” партияси учун 82% сайловчи овоз берган.
Етакчилар учлигида Қозоғистон Демоктарик партияси 7,22% ва Қозоғистон Комунистлар партияси 7,17% овоз олган. Иккала партия ҳам 2012 йилда бўлиб ўтган сайловларда етакчилар учлигида бўлган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев партиясининг ғалабаси –“кўп йиллик меҳнат самараси” эканини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, сайлов жараёни қонун доирасида ўтган.
“Қозоғистонликлар мамлакатда олиб борилаётган курс, партия томонидан эълон қилинган дастур ва ислоҳотларни яна бир марта қўллашди. Биз жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида очиқ ва адолатли сайлов ўтказдик”, — деди Назарбоев.
Қозоғистондаги сайлов жараёнини 817 халқаро кузатувчи ва 147 халқаро ОАВ кузатиб турди.
Великабританиядан келган кузатувчилар делегацияси аъзоси Алан Спенс “юқори даражали ташкиллаштириш ва қонун бузарлик бўлмаганини” ижобий баҳолади.
“Ҳеч қандай қонун бузарлик кузатилмади. Сайловлар юқори ташкилий даражада яхши ўтмоқда”, — дейди у.
“Президентлик” парламенти
Олмоталик таҳлилчи Тўлғанай Умбеталиева 2016 йилнинг марти, сайловдан аввал EurasiaNetга берган суҳбатида, Қозоғистонда сайловларни ўтказиш билан ҳеч нарса ўзгармаслигини, ва бу президент партияси ғалаба қозонишини айтганди.
“Сайловда муҳолифат партиялари иштирок этиши имконсизлигини ҳисобга олганда, сайлов натижалари сақланиб қолиши: “Нур Отан” ҳукуматга қулоқ солувчи парламентда кўп овоз олиши, унга ҳукумат партияларига қарашли бошқа вакиллар кириши мумкин. Қонунчилик органининг янги таркиби тоза президентга қарашли бўлади”,— деган эди у.
“Свобода Радиоси” маълумотига кўра, Қозоғистонда эътибор етакчилик қилаётган “Нур Отан” партияси сафида бўлган президент қизи дарига Назарбоевада бўлади.
Ғалабага эришса унга парламент спикери позицияси берилади. Бу эса унинг Қозоғистон президенти бўлиш имконини сезиларли даражада оширади.
Навбатдан ташқари сайловлар
Парламент (мажлис)нинг қуйи палатаси ва маҳаллий вакиллик органлари (маслахат)га навбатдан ташқари сайловлар 20 март куни бўлиб ўтди.
У 2016 йил сўнгида бўлиши керак эди. Бироқ депутатлар парламент ўзининг (тарихий миссиясини) бажариб бўлган деб ҳисоблашди ва 2016 йил январида парламент тарқатилганини маълум қилишди.
Сайловловда олти партия иштирок этди: Нур Отан, Қозоғистон Комунистик партияси, Қозоғистон демократик партияси, “Бирлик” партияси, Умуммиллий ижтимоий-демократик партия, “Ауыл” “Ҳалқ-демократик партияси.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Куанбик Турганкуловнинг маълум қилишича, бубут республика бўйича сайловчилар иштироки 77,1 фоиз – 9 млн 810 минг 920 сайловчидан 7млн 564 минг 281 киши сайлов блютенини олган.
Сайловнинг якуний натижалари бугун 21 мартда маълум қилинади.
Сурат: Қозоғистон президенти матбуот-хизмати