Видео: Касалманд аёл тўрт боласи билан уч йилдан буён вагонда яшамоқда

796

Бир йил аввал Майрамбу Календерова ўпкасида “тешик” борлигини аниқлашган. Бироқ аёл маблағи йўқлиги учун операция қилдирмаяпти. У Бишкек яқинида тўрт фарзанди билан вагонда яшайди.

Майрамбу Календерова оиласи занг босган вагонда яшайди. Вагоннинг ичи бўм-бўш – ошхона жиҳози, улар кечаси кўриши учун кичик телевизор. Календарова электрни ўзи тортиб кирган.

IMG_0872

Унинг тўрт фарзанди бор. Каттаси 18 ёшда  — у оиласига ёрдам бериш учун ишлайди, турли юмушларни қилади. Календарованинг шунингдек 15 ёшли қизи ногирон, у болалигида соқов бўлиб қолган.

«Қизим — ногирон, у ўқимайди. Болалигида у бехосдан пайраҳа ютиб юборган ва ўшандан буён гапирмайди. Мен аввал нафақа олиш учун ҳужжат тўлдирганман, бироқ кейин [ҳужжатларни] йўқотиб қўйдим, энди пул олмаяпман. Мени нафақамга яшаймиз — 3500 сом”, — дейди Календерова.

Ёлғиз она шивирлаб гапиради — бир йил аввал шифокорлар вагонда доимий намликдан ўпкасида “тешик” борлигини аниқлашган.

IMG_0887

Деярли барча пуллар дори ва овқат олишга кетади.

Календерова уч йил аввал бева бўлиб қолган. Ўшандан буён унинг ҳаёти оғирлашган.

“Биз яшаганимизда [уйда] куёвим оғриб қолган. Унинг гемаройи бор эди. У менга бу ҳақда индамаган. Биз уни шифокорга кўрсатганимизда, унинг кўп қон йўқотганини билдик”, — дейди у.

Унинг оиласида қуруқ уй ижарага олиш имкони йуқ, шу сабабли улар вагонда яшашни давом этмоқда.

Видео: Азат Рузиев
Сурат: Дастан Умоттегин
Матн: Нуржанат Советбек қизи