Муҳолифат чегаранинг баҳсли ҳудудидаги вазият сабаб митинг ўтказади

714

Муҳолифатнинг Ўзбекистон билан бўлган чегарадаги вазиятга қарши митинги Қирғизистон жанубида, Ахси районида ўтади. Ҳукуматнинг оппонентлари талаш-тортиш сщзлашувлар йщли билан ечилиши керак деб ҳисоблайди.

“Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатсизилиги”га қарши митинг 22-мартда Жалол-Обод вилоятининг Ахси районидаги Каравон қишлоғида ўтади. Бу ҳақда Kloop.kgга митинг ташкилотчиларидан бири  Адил Турдукулов билдирди.

Унинг айтишича, муҳолифат маҳаллий аҳоли билан қирғиз-ўзбек чегарасининг Олабуқа районининг Мўғол қишлоқ ҳукуматидаги баҳсли ҳудудидаги вазиятни муҳокама қилишади.

18-мартда чегаранинг мазкур ҳудудига Ўзбекистон ҳарбийлари билан ҳарбий техникаларини олиб кириб жойлаштирган.

Турдукулов “агар ҳукумат ҳалқ билан сўзлаша олмаса, унда буни бошқа кимдир [муҳолифат] қилиши кераклиги”ни билдирди.

“У ердаги [Ахсидаги] яшовчиларнинг кўпи отлар билан  [чегарага] боришга тайёр. Бу эса катта жанжалга сабаб бўлади. Биринчи навбатда биз у ердаги элни тинчлантиришни хоҳлаймиз”, — деди у.

Унинг айтишича, Ахси районининг аҳолиси Ўзбекистон билан бўлган чегара ҳудудларини  демаркация ва делимитациялаш муаммоларига нисбатан бир неча бор норозилигини билдирган.

“Бу республика президентининг [Алмазбек Атамбаевнинг] бевосита айби. Чунки Ўзбекистон раҳбари билан тўғридан алоқа ўрнатгани йўқ, шу сабабдан бу муаммо ҳал бўлмай келмоқда.”, — деб билдирди у.

Турдукулов митинг Каравон қишлоғининг ўзида ўтишини таъкидлади. Унинг айтишича, муҳолифатнинг чегарага бориш нияти йўқ.

“Биз харбий эмасмиз. Биз босиб олиш учун бораётганимиз йўқ. Биз ҳалқ билан сўзлашув учун бормоқчимиз. Бу митинг — оппозициянинг 24-мартдаги Қурултой олди тайёргарликларининг биринчи фазаси”, — деди у.

Чегара хизмати: “Митинг масалани хал этилишига таъсир кўрсатолмайди”

Қирғизистоннинг чегара хизматининг матбуот котиби Гулмира Борубаева митингнинг ўтказилиши  “[чегара хизматининг] масалаларни ечишига ҳеч қандай таъсир этмаслигини” билдирди.

“Тегишли органлар тушунтириш ишларини ўтказишмоқда, биз ҳам вазиятнинг ҳар қандай ўзгаришига тайёрмиз. Бизнинг мақсад — [баҳсли ҳудуддаги] конфликтнинг ўсишига йўл бермай, вазиятни барқарорлаштириб, муаммони ҳал этиш”, — деди у.

Оппозиция давлат чегара муаммолари бўйича Каравонда икки бора митинг ўтказган. Биринчиси 11-февралда, иккинчиси — 14-мартда бўлган.

Сўнгги норозилик акциясида шаҳар аҳолиси митингни тўхтатиб, “уйга тарқаш” талаби билан антимитингга чиқишган.

Ўзбекистон билан бўлган чегарадаги вазият

19-март куни эрта билан Қирғизистон Ўзбекистон билан бўлган чегарасининг Ола- Буқа районининг Мўғол қишлоқ ҳудудидаги қисмига икки БТР транспортларини жойлаштирган. Чегара хизмати бундай қадамга ўзбек харбийларини чегаранинг баҳсли бўлимни тўсиб олганлигига жавоб қатори борган. 18-мартда Ўзбекистон ҳеч қандай сабаб тушунтирмай бу ҳудудга харбийлари билан харбий техникаларини жойлаштириб олган.

Ўзбекистон  18-март куни эрта билан “Маданият автойўл” назорат- ўтказиш пунктини бир тарафлама ёпиб, чегарага икки БТР, икки ”КамАз” ҳамда 35-40тача ҳарбий жойлаштирган.

Шундан сўнг Ўзбекистон қолган ўтказиш пунктларининг деярлик барини ёпган. Ўз навбатида Қирғизистон ҳам шундай қадамларга борган.

Ўзбекистоннинг  «Nuz.uz» интернет портали ўлканинг Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара комитетига таяниб, чегара Наврўз сабабли ёпилганини ёзган.

Ҳозирда қирғизларнинг “Кызыл-Кыя-автодорожный” деган биргина ўтказиш пункти ишламоқда, у Ўзбекистоннинг ҳудудига ўзбек анклавларининг яшовчиларини ўтказмоқда.