Қирғиз чегарачилари қирғиз ўзбек чегарасини кучатилган тартибда ҳимоялашда давом этишмоқда. У ерга Чегара хизматининг раис ўринбосари Таалайбек Усубалиев борди.
Қирғиз ўзбек чегарасининг Ола- Буқа районининг Мўғол қишлоқ ҳукуматидаги баҳсли ҳудудда вазият барқарор, ўзгаришсиз. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Чегара хизмати матбуот марказидан билдиришди.
Чегаранинг мазкур ҳудудига Чегара хизматининг раис ўринбосари Таалайбек Усубалиев борди. Унга чегара идораси бўлимларининг бундан кейинги харакатлаини мувофиқлаштириш топширилди.
19-март куни эрта билан Қирғизистон Ўзбекистон билан бўлган чегарасининг Ола- Буқа районининг Мўғол қишлоқ ҳудудидаги қисмига икки БТР транспортларини жойлаштирган. Чегара хизмати бундай қадамга ўзбек харбийларини чегаранинг баҳсли бўлимни тўсиб олганлигига жавоб қатори борган. 18-мартда Ўзбекистон ҳеч қандай сабаб тушунтирмай бу ҳудудга харбийлари билан харбий техникаларини жойлаштириб олган.
Ўзбекистон 18-март куни эрта билан “Маданият автойўл” назорат- ўтказиш пунктини бир тарафлама ёпиб, чегарага икки БТР, икки ”КамАз” ҳамда 35-40тача ҳарбий жойлаштирган.
Шундан сўнг Ўзбекистон қолган ўтказиш пунктларинининг деярлик барини ёпган. Ўз навбатида Қирғизистон ҳам шундай қадамларга борган.
Ўзбекистоннинг «Nuz.uz» интернет портали ўлканинг Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара комитетига таяниб, чегара Наврўз сабабли ёпилганини ёзган.
Ҳозирда қирғизларнинг “Кызыл-Кыя-автодорожный” деган биргина ўтказиш пункти ишламоқда, у Ўзбекистоннинг ҳудудига ўзбек анклавларининг яшовчиларини ўтказмоқда.