Видео: Бойконурдан Марсга ракета учирилди

994

Қозоғистонда жойлашган Бойконур космодромидан Марсда ҳаёт бор-йўқлигини тадқиқ қилиш учун жиҳозлар юкланган ракета муваффақиятли учирилди. Парвоз  ExoMars-2016 номидаги россия –европанинг қўшма лойиҳаси асосида амалга оширилди.

«Протон-М» ракетаси 14-мартда “Бойконур” космодромидан учирилди.

Ракета бортида Марс атмосферасидаги кичик газ аралашмаларининг ва планеда юзидаги сув музининг ёйилишини тадқиқ қилиш учун зарур бўлган жиҳоз бор.

Шунингдек, қизил сайёрага жўнатилган “Протон”даги жиҳоз десантчи модулдан ахборотни трансляциялаш учун керак бўлади — уни Марсга 2018-йили жўнатиш режалаштирилмоқда.

ExoMars лойиҳаси Роскосмос ва Европа фазо агентлигининг қўшма харакатлари билан ишга оширилмоқда. Қиймати  1,4 млрд. долларга бир оз етмаган миқдорни ташкил қилади. Унинг мақсадларидан бири — Марсда аввалги ёки ҳозирги ҳаёт нишоналарини излаб топиш.

2015-йилнинг сентябрида Ҳаво парвози ва фазо кенглигини тадқиқот қилиш бўйича миллий бошқармалик (НАСА) Марсда оқаётган дарёларни топганини билдирган. Зиёлилар Марсдаги шўр сувнинг оқимлари пайдо бўлиб, тепаликларнинг қатламларида йўқолиб туришини аниқлашган. Сувдаги туз унинг музлашига йўл қўймайди. НАСАдагилар буларнинг бари Қизил сайёрада ҳаёт мавжудлигини далилламоқда деб ҳисоблашади.