Қирғизистондаги ягона ҳайвонот боғи ўзининг биринчи шерига эга бўлди

869

Қоракўлдаги ҳайвонот боғи Доғистондан тўққиз ойлик шер боласини совғага олди. Униг отаси боласини келажакдаги рақиби қатори кўришни бошлаб, ҳужум қилаверганидан уни Қирғизистондаги ягона ҳайвонотга беришга қарор қилинган.

Симба деб аталган ёш шер ҳозирда Бишкекда, йўл қийинчиликларидан сўнг дам олиб, ветеринарларнинг назоратидан ўтмоқда, деди Kloop.kgга ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича”Бугу-Эне” жамоат жамғармасининг президенти ҳамда Қирғизистондаги ягона ҳайвонот боғининг директори  Салтанат Сейитова.

2

Унинг айтишича, Симба — Қирғизистондаги биринчи шер. У фондга доғистон ҳайвонот боғидаги ота шернинг боласини келажакдаги рақиб қатори кўриб, унга ҳужум қила бошлагани сабаб берилган.

“Симба тўққиз ойлик бўлди. Жиддий жароҳати йўқ, пешонаси билан тумшуғигина бир оз шилинган. Бунинг бари тузалиб кетади. Аҳволи яхши, овқатни ҳам яхши еяпти”, — деди Сейитова.

3

Шер боласи Бишкекда бир ой карантинда бўлади, ундан кейин у учун кенг қафас тайёрланган Қоракўлдаги ҳайвонот боғига юборилади. Сейитова Симбанинг ҳайвонот боғидаги ҳаёти учун барча керакли шароитлар тузилишини таъкидлади.

“Шер алоҳида сақланади. Бу бизнинг ҳайвонот боғидаги ёлғиз шер бўлади. У стрессдан қутилиб, хотиржам юра бошлайди. Кенг қафасда у ўзини яхши кўришларини тушуниб, томошага келганларга ўз қиёфасини кўрсатади”, — деди Сейитова.

4

Қоракўл ҳайвонот боғи — Қирғизистондаги ягона ҳайвонот боғидир. У 1987-йили қурилган. Бу ерда айиқлар, япон маймуни, ламалар каби 130дан ошиқ ҳайвонлар сақланади.

Фото: "Бугу эне" фондининг "Фейсбук"даги саҳифасидан олинди