Туркия: Анқарадаги портлаш 34 кишининг ҳаётига зомин бўлди

584

13-мартда Туркиянинг пойтахти Анқарада автомобил портлатилиши оқибатида 34 нафар киши қазо бўлди. Жабрланган яна 125 нафар киши касалхонага ётқизилди. Таҳминий маълумотларга кўра, вафот этганларнинг орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Ҳукумат ижтимоий тармоқларга кириш имкониятини чеклади.

Туркиянинг Hurriyet маълумот агентлигининг маълум қилишича, портлаш маҳаллий вақт билан 18:43да Гувенпар мавзейидан олис бўлмаган ердаги Анқаранинг вокзалларидан бирида содир бўлган.

Портлаш оқибатида 34 киши вафот этиб, яна 125 киши турли тан жароҳатлари олган. Туркиянинг соғлиқни сақлаш минстри  Муэззинўғлининг айтишича, касалхонага етказилган 19 кишининг аҳволи ўта оғир.

Қирғизистон Ташқи ишлар минстрлигининг матбуот хизматининг таҳминий маълумотларига кўра, қазо топганлар орасида қирғизистонликлар бўлмаган.

Туркия полициясининг билдириши бўйича, портлашнинг сабаби бомба қўйилган автомобилларнинг бири бўлган. Портлашдан сўнг унинг ёнидаги бир неча автомобиллар ва автобус тўлиғи билан ёниб кетган.

Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала эса Анқарадаги терор билан боғлиқ дастлабки тергов муайян натижаларга эришгани ва жиддий хулосаларга келганини айтди.

“Террорчилик ҳаракати ортида турган ташкилотнинг аниқ номи барча натижалар анализи олинганидан сўнг эълон қилинади. Ўйлайманки, эртага тергов якунланади ва аниқ хулосалар шундан сўнг эълон қиланиди”, деди вазир.

Анқарадаги маҳаллий суд фуқаролар воқеа жойидан тортилган сурат, видеоларни тарқатиб юбормаслиги учун "Фейсбук" ва "Твиттер" ижтимоий тармоқларига кириш имкониятини чеклаш қарорини чиқарган.

Президент Режаб Тоййип Эрдўғон Туркия террорчиликка қарши курашдан тоймаслигини маълум қилди.

“Ҳудуддаги беқарорлик сабабидан Туркия террорчиларнинг ўчоғига айланмоқда. Мазкур ҳужумлар бизнинг халқимиз бирдамлиги ва яҳлитлигига таҳдид солмоқда. Лекин бизнинг мақсадимиз террорчиликка қарши урушни тўхтатиш эмас, балки унга қарши курашни кучайтиришдир”, деди Эрдўғон.

БМТнинг бош котиби Пан Ги Мун вафот этганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдириб, Анқарадаги террор ҳужумларини қоралади.

Бу йил бошидан бери Туркия ҳудудида содир этилган ўнинчи террор ҳужуми. 10-январда худкуш портлашидан Истанбулда 10 киши қазо топган — уларнинг аксарият қисми Германиядан борган сайёҳлар бўлишган. Портлашдан сўнг теракт уюштиришда гумонланган шахслар қўлга олинган, ўша вақтда уларни “Ислом давлати” ташкилотига алоқадор эканлиги айтилган. Яна уч кундан кейин портловчи модда ўрнатилган автомобиль портлаб, у беш кишини ҳаётдан олиб кетган.

Туркияда таъқиқланган Курдистоннинг ишчи партиясининг (КИП) жангарилари 18-январда гранатометтордан полиция автобусини нишонга олиб, ўқ очишган, миналаштирилган зирҳли автомобилни портлаштишган. Унда беш киши вафот этган.

20-январда КИП тарафидан ўрнатилган бомбадан Туркиянинг икки куч ходими портлаб халок бўлган. Икки кундан сўнг номаълум шахслар Диёрбакир ҳудудидаги мактабда йиғилиш бўлаётган вақтда бомба портлатиб, уч ўқувчининг жароҳатланишига сабаб бўлган.

17-февралда парламент ва бош штабнинг биносидан ҳамда харбий ходимларнинг ётоқҳонасидан узоқ бўлмаган ерда мина қўйилган автомобил портлаган. Унда 29 киши халок бўлиб, яна 61 нафар киши турли тан жароҳатлари олган.

18-февралда Лидже шаҳрида ҳарбий конвой кетаётган йўлда портловчи модда ишга туширилиб, етти кишининг кўз юмишига сабаб бўлган.

Икки аёл 3-мартда полиция автобусига гранаталарни ирғитиб, сўнг автоматлар билан ота бошлаган. Ҳужум уюштирганларни қўлга олиш бўйича ўтказилган махсус операциянинг натижасида икки аёл ўлдирилган.

4-март куни КИПнинг жангарилари Нусайбиндаги йўл полициясининг пости яқинидаги автомобил билан полиция ходимларининг ётоқҳонасини портлатишган, сўнг бинога қараб гранатометтордан ўқ ёғдиришган. Оқибатда икки полициячи қазо бўлиб, 35 киши жароҳат олган.