Туркияда қирғиз бургутларини дронларни ушлашда фойдаланиш таклиф қилинди

768

Туркия ҳукумати йўловчи ташувчи самолётларнинг парвозига хавф туғдираётган дронларни ушлашга қирғиз бургутларидан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Шаҳсий дронларни ушлаш бўйича бундай усул тўғрисида бунга қадар Нидерланд полицияси маълум қилган.

Туркия ҳукумати ҳаво майдонларга яқин эркин учиб юрган дронлар муаммосидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда ўлканинг Давлат ҳаво майдонлар бошқармалигининг раҳбари  Сердар Хусейин Йилдарма билдирди.

Унинг айтишича, қонун дрон эгаларининг ўз жиҳозларини рўйхатдан ўтказишга масъул қилади, бироқ бу тадбирлар муаммони тўла хал қилишга етарсиз бўлмоқда. Вариант қатори бошқарма етакчиси дронларни ушлашга қирғиз бургутларини фойдаланишни таклиф қилди.

“Йўловчи ташувчи самолётлар учун хавф туғдирган дронлар муаммосини ечишнинг самаралироқ усули бургутлардан фойдаланиш бўлиши мумкин”, — деб ҳисоблайди Йилдарма. “Биз Қирғизистондан бургутларни олиб келиб, бу ерда фойдалана оламизми деган масала доирасида ўйландик. Ҳозир бизда шундай ғоя бор, бироқ бу борада хали ҳеч нарса қилолмадик, ҳозирча вариантларнигина ўрганиб чиқаяпмиз”.

Йилдарма дронларни ушлашда бургутлар Нидерландда, аниқроғи ўлканинг йирик ҳаво майдони ҳисобланмиш Схипхолда фойдаланилаётганини таъкидлади.

djiairport-696x465

Бургутлар ва дронлар

Бир ярим ой аввал голландия полицияси ҳусусий дронларни ушлашда бургутлардан фойдаланиш таклифини илгари сурган видеороликни эълон қилган.

Бургутлардан дронларни ушлашда фойдаланиш усули Нидерланд полицияси ва голландиянинг Guards from Above қўриқлаш фирмаси тарафидан ишлаб чиқилган.

Мазкур ғоя тезлик билан Британия ҳукуматининг эътиборини тортган. Лондон полицияси ҳам бургутларни ҳусусий дронларни ушлаш йўлида ишлатиш истаги ҳақида билдирган.

Қўшма Штатлардаги қанотлиларнинг популяциясини ўрганган  Christmas Birds Count ташкилотининг етакчиси Жефф ЛеБарон бургутлар дронларни ўзгача усул билан ушлашади деб ҳисоблайди. Ушлаш вақтида қушлар жароҳатланмайди. Унинг фикрича, бургутлар дронларнинг айланма харакатини одамлар сингари кўрмайди, агар инсон учун харакат “сувалган” ҳолатда кўринса, бургутлар учун “секинлашган” ҳолда кўринади.

Бургутлардан фойдаланиш махсус ушловчи дронларни ёки радиозамбаракларни ишлаб чиқишга қараганда самарадор ва арзон усул  бўлиши мумкин.

drone-catcher-696x464

Бургутларга муқобил — махсус ушловчи-дронлар

Бу ғояга танқидий кўз билан қаровчилар ҳам йўқ эмас. Quartz нашриётининг мухбири бургутлар тез ҳаракатда учиб бораётган дронларни ушлай оладими деган саволни қўйган.

National Geographic журналининг колмнисти  ЛеБароннинг ишонтиришларига қарамай, бундай усул бургутларнинг соғлиғига катта хавф туғдиради деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, агар дрон фаол манёврларни бажара бошласа, бу бургутларнинг ўлимига сабаб бўлиш мумкин бўлган жароҳат олиш таҳликасини кучайтиради.

Дронлар муаммоси

Дронларга эришиш нисбатан осонлиги ва арзонлиги уларни Ғарбда оммавийлаштириб, сўнгги йиллари ҳусусий аппаратлар иштирокидаги халокатлар сони ўсмоқда. Дронлар слалом бўйича жаҳон чемпионатига ва Вашингтондаги Оқ уйнинг майсазорига тушган. Ундан шунингдек, террор ва гиёҳванд моддаларни ташишда фойдаланишади.

Айрим ўлка ҳукуматлари дронларнинг ҳаво майдон ҳудудларида пайдо қилувчи таҳликларидан аллоҳида ҳавфсирашмоқда. Масалан, Буюк Британияда бир ойнинг ичида дронлар иштирокидаги тўрт потенциал автофалокат рўйхатга олинган.

Бунинг натижасида Буюк Британия, Туркия ва Нидерланднинг ҳукуматларигина эмас, шунингдек АҚШ билан Франциянинг ҳукуматлари ҳам  анти-дрон технологияларини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратмоқда.