Норинлик қария йўқотган эчкисини «Твиттер» орқали топди

995

Норин областининг Учқун қишлоғида яшовчи 78 ёшли Салия она эчкиси йўқолгани ҳақидаги хабарни твиттерга жойлаштирган. Бу эълондан бир неча кун ўтиб эчкининг топилгани ҳақидаги хабар билан онага қўнғироқ қилишган.

Учқун қишлоғида яшовчи Салиа она маҳаллий фаоллардан эчкиси йўқолгани ҳақидаги эълонни Твиттер ижтимоий тармоғига жойлаштириб беришни илтимос қилган.

Мазкур қишлоқ яшовчилари маҳаллий мултимеда марказидаги @uchkunmedia твиттер эккаунти юборган хабарларни СМС ёрдамида олади.

«Уч кун аввал қора эчки йўқолди. Белида зангори белгиси бор эди. 0702273651, Салиа-апа», — деб ёзилган хатда.

Бундан бир неча кун ўтиб эчкининг топилгани ҳақида хабар келган.

«»Твиттер» мен учун катта ёрдам берди», — деган она маҳаллий журналистлар билан суҳбатда.

Қишлоқ етакчиси Қасимакун Мамирбаев сўзларига кўра, қишлоқ аҳолиси маълумот алмашиш учун «Твиттер»дан фойдаланади.

«»Твиттер» одамларни ўз вақтида йиғишга ва муҳим хабарларни етказишга ёрдам беради», — деди у.