27 ноябрда бўлиб ўтган парламент йиғилишида депутатлар «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу ўзгартишлар мактабларда пул йиғимларини тақиқлашни назарда тутади.
Муҳокама вақтида бир қатор депутатлар қонун мактабларда ўқувчилар ота-оналари томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик ёрдамини тақиқлаши мумкинлигига эътироз билдиришди. Таълим вазири ўринбосари Надира Жусупбекова депутатларга жавобан қонун билан фақат пул йиғишга мажбурлаш тақиқланишини таъкидлади.
Ҳужжат ташаббускори – Миргул Темирбаева. Унга кўра, 2023 йил май ойида Президент томонидан тақиқ жорий этилганига қарамай, мактабларда ўқувчилардан пул йиғиш ва мактаб қошида жамоат фондлари тузиш амалиёти давом этмоқда.
Шу муносабат билан депутат ноқонуний пул йиғиш учун 20 минг сом миқдорида жарима киритишни таклиф қилмоқда. Мактаб қошида пул йиғиш мақсадида жамоат фондлари тузганлик учун жисмоний шахсларга 40 минг сом, юридик шахсларга эса 60 минг сом жарима солиш кўзда тутилган.