«Социал-демократлар» партияси аъзоси Қодирбек Атамбоев ўзининг Facebook саҳифасида партия раҳбари Темирлан Султанбековнинг яқинлари ва адвокатлари у билан боғланиш имконига эга эмаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари Султанбековнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот беришдан бош тортмоқда. Атамбаев сиёсатчини қидириш 12 соатдан бери давом этаётганини айтди.
«Бишкек шаҳар ИИВ ходимлари жимлик сақлаяпти. Ҳуқуқ-тартибот органлари унинг қаердалиги ҳақида тўлиқ сукут сақлашмоқда. Бу вазият ота-оналари ва адвокатларини катта хавотирга соляпти. Мен ҳуқуқ-тартибот органларини ақлли бўлишга ва ниҳоят Темирлан Султанбековни унинг адвокатлари ва ота-оналари билан боғлашга чақиряпман — бу унинг қонуний ҳаққи», — дея мурожаат қилди Атамбаев.
Бир кун олдин кечқурун «Социал-демократлар» номаълум шахслар партиянинг штабига келиб, бинода тинтув ўтказганини маълум қилди. Кейинчалик партия раҳбари Темирлан Султанбеков пойтахт ИИВга сўроққа олиб кетилди.
Тунда уни қўйиб юборишди. Султанбеков, Бишкек шаҳар кенгашига депутатликка номзодлар рўйхатидан чиқиш ҳақида ариза ёзишни сўрашганини айтди. Шунингдек, у милиция партия раҳбари Назар Ниёзовга маош тўлашни сайловчиларнинг овозини сотиб олиш деб баҳолаганини қўшимча қилди.
Эрталаб соат бешга яқин уни қайтадан, лекин бу сафар отаси билан бирга қўлга олишгани ва ИИВ биносига олиб киришганини «Апрель» таҳририяти ёзган эди. Шунинг ортидан унинг сафдоши Атамбаев Султанбековнинг адвокати унга киришга рухсат берилмаганини маълум қилди.
Бу орада МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев «Социал-демократлар» партиясининг уч-тўрт аъзоси сайловчиларнинг овозини сотиб олиш билан боғлиқ ҳолда қўлга олинганини маълум қилди.
Маҳаллий кенгашларга депутатлар сайлови 17 ноябрга белгиланган бўлиб, номзодлар орасида «Социал-демократлар» партияси аъзолари ҳам бор.