Ақилбек Жапаров истеъфога чиқмаслигини айтди

109

14 сентябрь куни парламент йиғилишида депутат Дастан Жумабеков Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг истеъфога чиқиш, чиқмаслиги бўйича сўради.

Депутатнинг айтишича, у республика бюджети бажарилиши ва 2026 йилгача бўлган режалар ҳақидаги маърузасини тақдим этаётганда, Жапаров ўз лавозими билан «хайрлашгандек» туюлган.

«Жуда яхши маъруза бўлди. Лекин бир савол туғилди, бу сиёсатга ҳам тегишли. Тақдимот пайтида сиз биз билан хайрлашаётгандек туюлди. Бу шундай эмасми?» — деб сўради Жумабеков.

Жапаров бу саволга жавобан: «Айтишдан уяламан, лекин кутманг. Кейинги йили тақдимот янада яхши бўлади. Ҳаммаси Худо хоҳишида ва бу президентнинг қарорига боғлиқ. Президент менга ишончи қанча бўлса, шунча ишлайман», — деди.

Бош вазир давлат раҳбари унга энг узоқ муддат ишлаган бош вазир бўлишини айтганини эслатди.

«Афтидан, шундай бўлаяпти», — дея хулоса қилди у.

Ақилбек Жапаров 2021 йил октябрь ойидан бери Бош вазир лавозимини эгаллаб келмоқда.