Ўш: Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда

80

Ўш шаҳрининг Янги маҳалла қишлоғида Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда ФҲВдан хабар берилди.

Маълум бўлишича, бола 9 ноябрда сой қирғоғида ўйнаётган вақтда сувга тушиб кетган.

11 ноябрда уни топиш учун ФҲВдан 13 нафар қутқарувчи, ИИВдан 8 нафан ходим, маҳаллий турғунлардан 50 нафар киши — жами 71 киши жалб қилинди.