Wildberries соҳибасининг собиқ эри Владислав Бакальчук Қирғизистон фуқаролигини олган

54

Бу ҳақда Бакалчукнинг ўзи Телеграм-каналида ёзиб, собиқ рафиқаси Татяна Ким ва президент Садир Жапаров билан тушган суратини эълон қилди.

«Қирғизистон фуқаролигини баҳордаёқ олганман – бу қадамим ўша гўзал ва дўстона мамлакатда бизнес қилишимга ёрдам беради. Қирғизистон биз йирик логистика маркази қуришни режалаштираётган давлатлардан бири ва компанияга қайтишим билан бу ишни имкон қадар самарали амалга оширишимга ишонаман», -  деб ёзган.

Бу ёзда Wildberries ташқи рекламанинг йирик оператори ҳисобланувчи Rus компаниялар гуруҳи билан бирлашгани эълон қилинганидан кейин эр-хотин ўртасида келишмовчилик юзага келган. Кейин Wildberries асосчиси, 99% акцияларга эгалик қилувчи Татяна Ким (собиқ Бакалчук) турмуш ўртоғи Владислав Бакалчукдан (1% улушга эгалик қилади) ажрашиш учун ариза берди. Бакалчукнинг ўзи компания рейдерликка учраганини, ундан «бизнесини тортиб олишаётганини» билдирган.

Бакалчукни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўллаб чиққан. Сентябрь ойи ўрталарида Wildberries'нинг Москвадаги офисида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг беш моддаси, жумладан, «қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ўшанда Wildberries'дан Владислав Бакалчук офисга «ноқонуний равишда киришга уринганини» билдиришган.