Электр энергияга тарифлар парламент рухсатисиз ўрнатилади

845

Ҳукумат энди электр энергияси учун баҳоларни ўрнатишда парламент билан маъқуллашмайди — мазкур ўзгарувлар «Энергетика ҳақида»ги қонунга 21 июл куни киритилди.

«Энергетика ҳақида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, энди ҳукумат электрэнергияси учун нархларни ўзи ўрната олади.

Аввалда ҳукумат бу учун парламент рухсатини олиши керак эди.

Киритилган ўзгартирувларга кўра, тарифларни ўрнатишда ҳукумат қошида махсус ҳисоб маркази иш олиб боради.

Мазкур ўзгартирувларга Антимонополияни бошқариш давлат агентлиги собиқ бошчиси Бабирбек Жээнбеков қарши чиқди — собиқ мулозим ҳукумат янги ҳисоблаш марказини очмаслиги кераклигини айтиб келади.

Жээнбеков, шунингдек, электрэнергияси учун нархларни кўтарилишидан ҳам норози — унга кўра, ушбу масалада ҳукуматга қарши турганлиги унинг жорий йилнинг июн ойида ишдан олинишига сабаб бўлган.

Қонунга ўзгартирувлар киритиш таклифи Энергетика министрлиги тарафидан 19 июн куни парламентга олиб келинган ва депутатлар тарафидан уч ўқувда қабул қилинганди.