Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Тергов давомида Ўзган туманидан бозор қиймати 1 миллион 350 минг сом бўлган ер участкаси ушбу ҳудудда истиқомат қилмайдиган шахсга ноқонуний равишда берилганлиги аниқланган.
Ўзган туманидаги Дон-Булоқ ҚФЙнинг собиқ раҳбари, собиқ ва ҳозирги ер мутахассиси, «Кадастр» муассасаси ходими ва қишлоқ ҳукумати раисининг ўринбосари гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.