Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида ўтирган сиёсатчи Азимбек Бекназаров президент Садир Жапаровга мурожаат қилди.Хатни Азимбек Бекназаровнинг ўғли Руслан Бекназаров ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.
2010 йил апрель воқеаларидан кейин Бекназаров Жўқорғи Кенеш ва Бош прокуратурада тузилган депутатлик комиссияси Бекназаровнинг 1 миллион долларни ўзлаштиргани ҳақидаги маълумотни текшириб, қонун бузилиши аниқланмаганини маълум қилганди.
«Ҳурматли президент, МХДҚ мени 2010 йил май ойида Миллий банкдан тилхат билан 1 миллион доллар олиб, ўзлаштирганликда айблади. Ўша йилнинг май ойида Миллий банкдан 1 миллион доллар олмаганимни, кузда ЖКга депутат бўлиб сайланиб, шу масалалар бўйича ЖКдан махсус комиссия туздириб текширтирган ҳамда Бош прокуратура орқали текширтирган депутат қатори Ташиев иккингиз жуда яхши биласизлар», — дейилади мактубда.
Бекназаров, шунингдек, сўнгги йилларда ўзига ва яқинларига босим ўтказилаётганини қўшимча қилди.
Азимбек Бекназаров 12 сентябрда пул ювишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Кейинроқ Биринчи Май туман судининг қарори билан 2 ноябрга қадар ТИЗО-1 га қамалди.