Иссиқлик туфайли оғир юк машиналарининг йўлда ҳаракатланиши чекланди

43

Бу ҳақда 8 август куни Транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди. Бошқа томондан, қоидага риоя қилмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

Чеклов 1 июндан 1 сентабрга қадар аввал қурилган йўлларни сақлаш ва шикастланишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган.

«Ҳаво ҳарорати кундузи 28 даража ва ундан юқори бўлган вақтда, соат 10:00 дан 20:00 гача умумий оғирлиги 18 тоннадан ортиқ бўлган юк автомашиналарининг автомобиль йўлларида ҳаракатланиши вақтинча чекланади», — дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, йўловчилар, инсонпарварлик ёрдамлари, тез бузиладиган озиқ-овқат ёки хавфли юкларни ташувчи, катта ҳажмдаги юкларни рухсатнома билан ташувчи ва йўлларни таъмирлаш ишларини олиб борувчи транспорт воситаларини ташиш тақиқланмайди.