Собиқ рақамли ривожланиш вазирлигининг вазири Дийканбаев тилхат билан қамоқдан озод этилди

28

Адвокат Қайсин Абакиров 7 август куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди собиқ рақамли ривожланиш вазири Азамат Дийканбаевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирганини маълум қилди.

«Унинг ҳаракатларида жиноий таркиб йўқлиги сабабли жиноий иш тугатилади, деб ишонамиз», —  деди Абакиров.

Унга кўра, Дийканбаев божхона хизмати ахборот тизимига кириш имкониятидан фойдаланганликда ва «товарни экспорт қилишда ноқонуний ҳаракатлар қилганликда» айбланмоқда.

«Шуни айтиб ўтиш жоизки, Дийканбаев 2024 йилнинг 17 майидан буён ҳибсда сақланиб, шу кунгача Дийканбаев иштирокида ҳеч қандай тергов ўтказилмаган.Буни қийноққа тенг кўриш мумкин» — деб билдирди Абакиров.

Бишкекнинг Биринчи Май туман судидан «Клооп»га  маълум қилинишича, Дийканбаев «Жиноий даромадларни легаллаштириш» моддаси бўйича айбланмоқда.

МХДҚ 2021 йилнинг май ойида Азамат Дийканбаевни катта миқдордаги пора талаб қилганликда гумон қилиб ҳибсга олган эди. Шу куни у Рақамли ривожланиш вазири лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда атиги икки ҳафта ишлаган.

2022 йил февраль ойида адвокат Диканбаев бу иш бўйича оқланганини билдирган.