Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларининг айрим функцияларини қишлоқ ҳукуматларига, тижорий тузилмаларга ва банкларга ўтказиб бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда рақамли ривожланиш вазири Нурия Кутнаева билдирди.
Унинг айтишича, бундан ташқари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидаги навбатда турганлар сонини камайтириш мақсадида «Түндүк» иловасига рақамли хизматни қўшиш кўриб чиқилмоқда. Унинг ёрдамида фуқаролар ўз яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари ва паспорт олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.
Шунингдек, вазирлик томонидан Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва маълумотларни онлайн сақлаш серверларини ишга тушириш режалаштирилган.