Бугун қирғиз полвони Париж Олимпиадасининг чорак финалида Токио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган украиналик Парвиз Насибовга 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди.
Исмаилов грек-рим курашида 67 килограмм вазнда куч синашмоқда. Агар украин полвони финалга чиқса, Исмаилов кўнгил юпатувчи мусобақага қатнашиш имкониятига эга бўлади.