Давлат раҳбари Садир Жапаров Нурлан Дардановни президентнинг Талас вилоятидаги ваколатли вакили лавозимидан озод қилди. Президент маъмурияти йиғилишидан сўнг у фармонни имзолади.
Йиғинда Ақилбек Жапаров давлат раҳбарига Дардановни ўз вазифасини тўлиқ бажармагани ва ишидаги камчиликлари учун ишдан бўшатишни таклиф қилган.
Дарданов бу лавозимга ўтган йилнинг март ойида тайинланган эди.