Миллий банк долларнинг арзонлаш сабабини тушунтирди

86

Миллий банк раҳбари Мелис Турғунбаевнинг айтишича, бу ёз мавсумида бизнес-жамоатчиликнинг фаоллиги камайганини ҳамда мамлакатга келган сайёҳлар олиб келган долларнинг кўлами кўпайгани билан боғлиқ.

«Миллий банк ҳар куни бозордаги вазиятга назар солиб туради. Алмашиш курсидаги барқарорликни таъминлаш учун йил бошидан бери 15 марта интервенция қилдик. Унинг уч мартасида бозорга доллар сотсак, 12сида биз доллар сотиб олдик. Умумий интервенциянинг кўлами 308 миллион долларни ташкил қилади», — дейди Турғунбаев.

Охирги вақтларда долларнинг сомга нисбатан қурби пасайиб бораётгани кузатилмоқда. Масалан, июннинг бошида долларнинг расмий курси 87,7 сом бўлса, 30 июлга кўра у 84,3 сомга қадар тушиб кетди.