15 июль куни сув тошқини остида қолган 4 кишини қидириш учун 350 киши чиқди. Аввалроқ ФВВ жами 5 кишини сел олиб кетганини билдирган.
14 июль куни соат 22:40 ларда 2018 йили туғилган қизнинг жасади Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридаги Шаҳронсойдан топилган.
Қидириш-қутқарув ишлари бугун 4 гуруҳга бўлиниб бошланди. Улар Ўшнинг Тўлейкен қишлоғидаги “Мол-Булоқ” дам олиш масканида, Оқбура каналининг жануби-шарқий томонида (талабалар шаҳарчаси), Оқбура канали бўйидаги Тўқтўғул боғида ҳамда Ўш шаҳрининг марказий бозорининг ҳудудида олиб борилмоқда.
Қидирувга чиққан 350 кишидан 170 нафари ФВВниг қутқарувчилари, 2 нафари кинолог ва қутқарувчм ғаввослардир. Қолган 180 нафари фуқаролик мудофааси хизматларидан жалб қилинган.