Ўш: Турғунларни қутқараётган камаз бир кишини босиб кетди, у ўша ерда вафот этди

138

Ўшдаги Ўзгур қишлоғида селдан қочган халқни юклаётган камаз жилиб кетиб, бир кишини босиб кетди. У воқеа жойида вафот этганини Ўш мэрияси билдирди.

19:30га кўра олинган маълумот бўйича, Тўлайкан қишлоғидаги Аравон — Оқбура каналига 7 автомобил оқиб кетган. Тўлайкан қишлоғида дам олиб юрган 4 киши ҳозирча бедарак бўлмоқда.

Жами 134 уйни сел қоплаб, 17 уйнинг девори бузилган. Тахминан 15 автомобил селдан жабрланган.

Сел оқибатларини бартараф этиш ва қидирув ишлари олиб борилмоқда.