Ташиев МХДҚ ярим йилда ғазнага 50 млрд сом қайтариб берганини айтди

127

 

 

Бу ҳақда МХДҚ етакчиси махсус хизматнинг 2024 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хавфсизлик, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, жиноий гуруҳларга қарши курашда ҳамкасблари юқори натижаларга эришаётганини таъкидлади.

«Хавфсизлик хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ҳисобот даврида 70 миллиард сомдан ортиқ маблағ аниқланиб, қисқа вақт ичида давлат ғазнасига 50 миллиард сом қайтарилди», — дейилади махсус хизмат хабарида.