Ўшдаги Ўзгур қишлоғида селдан қочган халқни юклаётган камаз жилиб кетиб, бир кишини босиб кетди. У воқеа жойида вафот этганини Ўш мэрияси билдирди.
19:30га кўра олинган маълумот бўйича, Тўлайкан қишлоғидаги Аравон — Оқбура каналига 7 автомобил оқиб кетган. Тўлайкан қишлоғида дам олиб юрган 4 киши ҳозирча бедарак бўлмоқда.
Жами 134 уйни сел қоплаб, 17 уйнинг девори бузилган. Тахминан 15 автомобил селдан жабрланган.
Сел оқибатларини бартараф этиш ва қидирув ишлари олиб борилмоқда.