ЖК сиёсий қатағон қурбонларини оқлаш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди

182

Жогорку Кенеш депутатлари 27 июндаги йиғинда 1918-1953 йиллари сиёсий ва диний дунёқарашлари учун репрессиядан жабрланган фуқароларни реабилитациялаш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, учинчи ўқишда қабул қилишди.

Парламентарийлар ҳужжатни РСФСРнинг 1961 йилгача Қирғизистон ҳудудида қўлланилган 1922 ва 1926 йилдаги Жазо кодексининг айрим моддалари бўйича судланган фуқаролар реабилитацияланишга алоқадор деган модда билан тўлиқлашни таклиф қилишмоқда.

Сиёсий репрессиянинг белгилари қатори ҳукуматнинг «Қизил террор ҳақида»ги фармони асосида қабул қилинган қарорлари, босмачиликка қарши курашиш бўйича кўрсатмалари, давлат жиноятлари ҳақидаги низомлар, бойликка ва қулоқларга қарши кураш бўйича фармонлар саналари белгиланган.

Қонун шунингдек, реабилитация комиссиясини тузишни ҳам назарда тутади, унинг қарорига кўра шахс сиёсий қатағон қурбони деб топилади. Унинг таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олимлар, Давлат архиви, Омбудсман институти, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари кириши мумкин.

Ғоя муаллифларининг таъкидлашича, қонун лойиҳаси сталинча қатағонларнинг сабаблари ва кўламини аниқлаш, шунингдек, «тарихий адолатни тиклаш» имконини беради.

Айрим маълумотларга кўра, 1937-1938 йиллардаги қаттиқ қатағон даврида Қирғизистонда 20-40 минг киши отиб ташланган.