Бу ҳақда президент Садир Жапаров маълум қилди. Унинг фикрича, кўпгина мамишканларнинг ҳақиқий имкониятлари ҳали кашф этилмаган, баҳоланмаган, бозор нархлари ҳали тўлиқ аниқланмаган.
Айрим давлат корхоналари давлат улушининг 20 фоиздан 100 фоизигача фондга ўтказилиши мумкин. У қайси компанияларга аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, у фонд эгаси 100 фоиз давлат бўлишини, бундай инвестиция фондлари бошқа кўплаб мамлакатларда мавжудлиги ва Қозоғистон, Сингапур, Саудия Арабистони, БАА ва бошқа мамлакатларда самарали фаолият юритаётганини таъкидлади.
«Биз ҳам ўша мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, Жамғарма ташкил этиш ва дунёнинг энг машҳур фонд биржаларида акциялар чиқариш, бошқа йирик халқаро компаниялар билан рақобатлашиш ниятидамиз», – деди у.
Президент 19 июндаги қарори билан Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг вазифаси ва мақсади сармоя жалб этиш, давлат иштирокидаги компанияларни бошқариш самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат.