Садир Жапаров иш сафари билан Белгияга боради

156

Президент маъмуриятининг маълум қилишича, Жапаров 24-26 июнь кунлари Белгия қироли Филипп ва Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашади.

«Музокаралар давомида Қирғизистоннинг Европа Иттифоқи ва Белгия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келажаги муҳокама қилинади. Ташриф якунлари бўйича икки томонлама қўшма ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда», — деб билдиришди давлат раҳбарининг администрациясидан.