Айсулу Тинибекова Полшадаги халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

203

Қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Полшада ўтказилган кураш бўйича халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди.

У 21 июнь куни 62 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги мусобақаларда иштирок этди.

Тинибекова дастлабки икки раундда Полша ва Канадалик рақибларини муддатидан аввал мағлуб этди. Финал баҳсида у германиялик спортчини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Яна бир қирғизистонлик Калмира Билимбекова 59 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этди. Финалда германиялик рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.