Украинадаги урушда қатнашгани учун судланган қирғизистонлик жанговар ҳаракатларда қатнашиш бўйича янги шартнома имзолади

152

Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда шартли қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россия Мудофаа вазирлиги билан янги шартнома тузди.

Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда шартли қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россия Мудофаа вазирлиги билан янги шартнома тузди.

Россия Коррупцияга қарши кураш миллий қўмитаси раиси Кирилл Кабанов ўзининг Телеграм-каналида хабар беришича, «Сахарово» миграция марказида қирғизистонликдан «Россия паспортини бериш учун катта пул сўрашган», бироқ у Якутияга борган ва янги шартнома имзолади.

У аввалроқ Қирғизистондан қочиб Россияда сиёсий бошпана олган эди.

30 ёшли жангари Қирғизистонда «ёлланганлик» моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик пробацион назорати шарти билан озод қилинган эди.

Асқар 2023 йил январь ойи ўрталарида қўлга олинган эди ва ёлланма жинояти учун озодликдан маҳрум этилган илк қирғизистонлик бўлган.

Январь ойида яна бир қирғизистонлик «Вагнер» ХҲК сафида Украинадаги урушда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Россиянинг Украинага босқинида кўплаб қирғизистонликлар, асосан Россия қамоқларидаги қирғиз маҳбуслар иштирок этмоқда. ОАВда Украинада ҳалок бўлган қирғизистонликлар ҳақида хабарлар мунтазам берилмоқда.