Миллий банк раҳбари Кубаничбек Бўконтаев истеъфога чиқди

135

Миллий банк матбуот хизмати Бўқонтаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан истеъфога чиққанини маълум қилди.

Бўконтаев 2021 йилда банк раиси бўлди. Бунгача у Миллий банк раиси ўринбосари, шунингдек, Омонатларни ҳимоя қилиш агентлиги раҳбари лавозимларида ишлаган.

Энди конституциявий қонунга кўра, президент Садир Жапаров бир ой муддатда Миллий банк раиси лавозимига ўз номзодларини Жогорку Кенешга тақдим этиши керак.