Жалолобод: Сув тошқини натижасида бир ўсмир ҳалок бўлди, 300 та хонадон вақтинча бошқа жойга кўчирилди.

239

Жалолободда сув тошқини натижасида бир ўсмир ҳалок бўлди, 300 та хонадон вақтинча бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолат вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотларга кўра, 17 июнь куни соат 17:30да кучли ёмғир туфайли Ноокен туманининг икки қишлоғида сув тошқини содир бўлган, Эски-Қўчқор-Ота қишлоғида 10 ёшли болани оқиб кетган. Унинг жасади маҳаллий аҳоли томонидан соат 19:10 да топилиб, қариндошларига топширилган.

Бўстон, Эски-Қўчқор-ота қишлоқларидаги жами 2643 хонадондан иборат 300 нафар аҳоли вақтинча хавфсиз жойга кўчирилди.

Бундан ташқари, сел сувлари Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 518-километрининг 1 километрини қоплаган. Соат 21:10 да тозаланиб, йўл бир томонлама очилди.

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун маҳаллий қутқарувчилар, техника, «Қирғизнефтгаз» корхонаси, Ички ишлар вазирлиги, Фуқаро мудофаа хизматлари, Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари жалб қилинган.