Гепатит ва ОИВнинг тарқалиши бўйича миллий тадқиқот бошланди

165

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда гепатитнинг B, C турининг ва ОИВ инфекциясининг тарқалиши ҳамда хавфини баҳолаш бўйича миллий тадқиқот ўтказади. Бу ҳақда 17 июнь куни Республика саломатликни мустаҳкамлаш ва оммавий коммуникациялар маркази маълум қилди.

24 июнда бошланадиган тадқиқот учун 5-17 ёшли болалар ва 18 ёшдан ошган катталар тасодифий танлаб олинади. Улар орасида сўров ўтказилади ва қон томирдан олинади.

Сўровнома ўтказувчи одамлар  хавфсизлик учун махсус нишон тақиб, уйларга ташриф буюришади.

ВИЧ (ўзбекча ОИВ) - иммунитет танқислиги вируси бўлиб, у инсон иммунитет тизимига таъсир қилади ва вақт ўтиши билан у турли касалликларга, жумладан сил, хавфли ўсмалар ва ҳатто шамоллаш билан кураша олмайди. ОИТС - бу инфектсия туфайли иммунитет тизимининг бузилиши натижасида юзага келадиган касалликлар гуруҳи.

Қирғизистонда ОИВ инфекциясининг олдини олишнинг кўплаб усуллари мавжуд бўлишига қарамай, вирус билан касалланганлар сони йил саин ортиб бормоқда. Мамлакатда ҳар йили 800 га яқин одам ОИВ билан касалланади.