ИИВ оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайганини маълум қилди

217

Қирғизистонда 2024 йилнинг тўрт ойида оиладаги зўравонликнинг 4767 та ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 632 тага кўпдир.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тўрт ой давомида 4346 та вақтинчалик ҳимоя ордери берилган. Ордерларнинг 95 фоизи тажовузкор эркакларга берилган, қурбонларнинг аксарияти аёллардир.

Шунингдек, оиладаги зўравонлик моддаси бўйича 1457 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Уларнинг бир қисми судга мурожаат қилган: 433 нафари жамоат ишларига жалб қилинган, 691 нафари ҳибсга олинган.

Оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича 167 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ишларда гумонланувчиларга қотиллик, баданга оғир шикаст етказиш, камситиш, зўрлаш ва оиладаги зўравонлик айбловлари қўйилган.

2023 йилда Қирғизистон яна Аёллар фаровонлиги ва хавфсизлиги глобал индексида  (WPS Index) Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфли давлат деб топилган.