Боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж Олимпиадасига йўлланма олди

196

Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли 2 июнда Таиландда ўтказилган турнирда бронза медалини қўлга киритиб, Париждаги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

У мусобақада 57 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, ярим финалга чиқди. У украиналик боксчига ютқазган бўлса, учинчи ўрин учун кечган баҳсда ҳиндистонлик спортчига қарши баҳс олиб борди.

Мунарбек Сейитбек уулу ўтган йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, мустақил Қирғизистон тарихида бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори бўлган биринчи спортчи бўлди.

Бу билан 15 нафар қирғизистонлик спортчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Аввалроқ Акжол Махмудов, Жоламан Шаршенбеков, Бекзат Алмаз ўғли, Эрназар Акматалиев, Амантур Исмаилов, Узур Жусупбеков, Айаал Лазарев Айпери Медет қизи, Айсулуу Тинибекова, Мээрим Жуманазарова, шунингдек сузувчи Денис Петрашов, дзюдочи Эрлан Шеров ҳамда югурувчи Илья Тапкин билан Сардана Трофимова лицензия олган эди.