«Ким бўлса ҳам қатнашсин». Президент давлат лойиҳалари ҳақидаги суриштирувга жавоб берди

166

Президент Садир Жапаров «Клооп», OCCRP ва Temirov Live ҳамкорликда тайёрлаган йирик давлат лойиҳалари ҳақидаги суриштирувга жавоб берди. У давлат нашрларига бундай медиаларга жавоб бериб вақт сарфламанглар деб буйруқ берганини билдирди.

Унинг айтишича, йирик қурилиш ишларига ким бўлса ҳам келиб қатнаша олади, аммо лойиҳа қулай баҳони таклиф қилганларга берилади.

Жапаров «Аманат Строй Инвест» компанияси Баткендаги 91 уйнинг ҳар бирини 3,3 миллион сомдан қурганини, ҳусусий ширкатлар эса 5,8 миллион сомга қуришни таклиф қилганини таъкидлади. Суриштирувга кўра, «Аманат Строй Инвест»нинг эгаси президентни қариндошининг яқин дўсти, 26 ёшдаги Адилет Нурланбек ўғли ва президентнинг иш бошқармасининг етакчиси Қанибек Туманбаевнинг ҳамқишлоғи Давид Камбаров.

«Қурулишга қатнашаман деган истаган компаниялар бўлса, келаверсин. Айниқса шу ёлғончи танқидчиларнинг таниш компаниларини чақирар эди. Келиб ўзларини кўрсатишсин. Қўлларидан иш келармикин  – кўрайлик. Тили сайраганидек, қўлларидан бир иш келармикин? Ким билади? Қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Бундайларни ҳаётда кўп марта кўрдик», — деди президент.