Бош прокурор Қурманқул Зулушев истеъфо учун ариза ёзди

160

Зулушев 2012 йилда тартибсизликлар билан якунланган намойишда ушланган Садир Жапаровни ҳамда унинг маслакдошларини қўйиб юборган судья сифатида танилган.

Қирғизистон Бош прокурори Қурманқул Зулушев истеъфога чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.

Қурманқул Зулушев аризани ўз хоҳиши билан ёзган. Унинг аризаси, қонунга мувофиқ, Жўқорғу Кенешнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

Алагозовнинг қўшимча қилишича, Садир Жапаров янги бош прокурор лавозимига номзодни прокуратурани ўзидан тайинламоқчи.

Қурманқул Зулушев 2020 йил октабр ойида Бош прокурор лавозимига тайинланган эди. Бунгача у прокуратурада ва суд тизимида узоқ вақт ишлаган. 2015-2020 йилларда у “Республика – Ата-Журт" партиясидан парламентга депутат сифатида сайланган.

Зулушев 2012 йилда тартибсизликлар билан якунланган намойишда ушланган Садир Жапаров ҳамда унинг маслакдошларини қўйиб юборган судья сифатида танилган.