✈️ 31 май куни «Манас» халқаро аэропорти бошқаруви раиси Манасбек Самидинов бундан буён Қирғизистон фуқаролари мамлакат ичидаги парвозлар учун «Тундук» иловасидан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди.
«Энди Қирғизистон ҳудудида рақамли ID паспорти билан учиш мумкин! “Манас” халқаро аэропортида ички рейслар йўловчилари “Тундук” мобил иловасида рақамли ID паспортини расмийлаштириб, ҳеч қандай муаммосиз парвоз қилишлари мумкин»,- деб ёзди у Facebook саҳифасида.