Ўзгандаги 12 ёшли боланинг ўлими: Икки гумонланувчи қўлга олиниб, тергов қилинди

282

Ўш вилоят милицияси Ўзган шаҳрида 12 ёшли ўсмирнинг молхонада осилган ҳолда топилгани ортидан «Ўз жонига қасд қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва икки гумонланувчи сўроқ қилингани ҳақида хабар берди.

Гумонланувчиларнинг кўрсатмалари шубҳа уйғотиб, суд-психологик-психиатрия экспертизаси тайинланди. Шунингдек, улар руҳий касалликка чалингани учун вилоят психиатрия марказида рўйхатга олингани таъкидланди.

Айни пайтда маҳаллий нашрлар марҳум ўсмир воқеа содир бўлган куни бувисининг уйига борганини маълум қилган. Бувисининг айтишича, бола бўйнига арқон боғлаб ўтирган ҳолда топилган. Гумонланувчилар боланинг 21 ёшли амакиси ва холаси.

25 май куни Қизил-Октябрь қишлоғида ўсмир осилган ҳолда топилгани маълум бўлган. Милиция ҳодиса қайд этилгани ва экспертиза тайинлангани ҳақида хабар берган.