Мандат масаласи: Бишкек маъмурий суди Мадумаровнинг шикоятини рад этди

148

20 май куни Бишкек маъмурий суди собиқ депутат Адахан Мадумаровнинг мандати бўйича аризасини рад этди. Маълумотни «Клооп»га  Бишкек шаҳар суди тасдиқлади.

26 апрель куни МСК Мадумаровни мандатдан маҳрум қилган, чунки судья уни айбдор деб топди. Сиёсатчи Марказий сайлов қўмитасининг бу қарори устидан Бишкек маъмурий судига шикоят қилган.

Мадумаров ўтган йилнинг 2 сентябрида Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳибсга олиниб, тергов изоляторига олиб кетилган. Кейинроқ «Давлатга хиёнат» айблови «Ҳокимиятдан ошиб кетиш» айбловига алмаштирилди. Бундан ташқари, депутатга «Фирибгарлик» бўйича ҳам айблов қўйилган.

26 март куни Биринчи Май туман суди Мадумаровни айбдор деб топди, бироқ жиноят ишини кўриб чиқиш муддати ўтгани учун ҳукм чиқармади. Депутат қамоқдан озод қилинди.