Қрим референдумда Россияга қўшилишга овоз берди

602

Қрим ҳукумати маълумотларига кўра, референдумда овоз берганларнинг 95 фоизи Украина таркибидан чиқиб, Россияга қўшилиш учун овоз берганини билдирди. Украинанинг ўзи ва ғарб давлатлари мазкур референдумни тан олмади.

Қрим ҳукумати автоном давлатдаги сайлов участкаларининг ёпилишидан бир оз ўтиб унинг тақрибий натижасини билдирди.

Улар маълумотларига кўра, референдумга қатнашган 80 фоиз аҳолининг 95 фоизи Қримнинг Россия таркибига кириш учун овоз берган.

Бироқ, 16 март куни ўтган сайловда маҳаллий татарларнинг аксари иштирок этмади — улар Қримда руслардан сўнг турувчи энг кўп сонли миллат.

Қрим ҳукумати бугуноқ Россия таркибига қўшилиш учун ариза топширмоқчи.

Россия президенти Владимир Путин «Қрим яшовчилари танловини ҳурмат қилишини» билдирди.

Қримдаги референдум Россия дастаги остида ўтди.

«Референдум барча халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТнинг уставига монанд равишда ўтди», — деб ёзилади Россия президенти сайтида.

Украина ҳукумати, қримлик татарлар мажлиси  ва ғарб ўлкалари Қримда ўтган референдум натижаларини тан олишдан бош тортмоқда.

Қримлик татарлар мажлиси бошчиси Рефат Чубаров референдумни «мазхарабозлар шоуси» ва «цирк» деб атади.

АҚШ эса референдумга Кремлнинг «ҳарбий интервенцияси» дея баҳо берди.