Боткенда масжид қурилишига йиғилган пулни ўғирлаган шахс қўлга олинди

314

Маълумотга кўра, Қадамжой туманининг Таш-Дўбў қишлоғидаги «Зийабдин ажи» масжидининг қўрилишига йиғилган 67 минг 500 сом пул маблағини темир қутидан номаълум шахслар ўғирлаб кетган.

Мазкур факт қайд этилиб, «Ўғирлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Тергов давомида гумондор сифатида олдин жиноий жавобгарликка тортилган Лайлак туманининг 31 ёшдаги фуқароси қўлга олиниб, ўғирланган пулни масжидга қайтариб берган.

Ҳозирда гумондор вақтинчалик сақлаш жойида, тергов ишлари давом этмоқда.