Бишкекдаги Болалар реабилитация марказида тўрт ойлик чақалоқ вафот этди

300

Ижтимоий ходимлар эса ҳужжатлари йўқлиги сабабли милицияга мурожаат қилишган. «Милиция ходимлари эса ижтимоий ходимлар билан бирга боланинг фаровонлиги, ёши, янги туғилган чақалоққа алоҳида ғамхўрлик зарурлиги каби омилларга қарамай, чақалоқни аёлнинг истагига қарши тортиб олиб, реабилитация марказига топширишган», — деб билдирди Бош прокуратура.

12-апрелда бола «марказнинг тиббиёт ходимлари ўз мажбуриятларига масъулиятсизлик билан муомала қилгани оқибатида» ўлиб қолган, деб билдирди Бош прокуратура. Мазкур факт бўйича «масъулиятсизлик» моддаси билан жиноят иши очилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Бу орада марказнинг бошчиси Чолпон Арыкпаева «Sputnik» нашрига бола «чақалоқларнинг тасодифий ўлими синдромидан» кўз юмганини айтиб берди.

Унинг айтишича, қабул қилишда уларга «аёлнинг болага яқинлашиш ҳуқуқи йўқ экани, чақалоқ вақтинча марказда бўлиши кераклиги айтилган». У персонал «барча иш мажбуриятларини амалга оширганини» таъкидлади.