Тошкўмир спектакли. Ҳукуматнинг розилиги билан очилган майнинг фермани МХДҚ нима учун ошкор қилди?

425
Тошкўмирдаги «Кристалл» заводининг ҳудудидаги майнинг ферма. Ўнгда электр станцияси кўриниб турибди, ёнидаги Жалолобод шаҳри борувчи автойўл. Сурат: The Computing Limited компанияси

Чекистлар «ноқонуний» майнинг фермани баҳона қилиб Токўмирдаги «Кристалл» заводини эгасидан тортиб олишган. «Клооп» ўша майнинг ферма аслида қонуний бўлганини аниқлади. Кўринишидан, бу куч ходимлари иштирок этган мулк талашига ўхшамайдими. Шунга қарамай, улар буни яширишгани ҳам йўқ.

12 мартда МХДҚ Тошкўмирда йирик майнинг ферма аниқланганини билдирган. У союз вақтида электротехника ишлаб чиқарган «Кристалл» заводининг ҳудудида жойлашган. Заводга, чекистларнинг айтишича, ферманинг эгалари  — «Компьютер Павер Центр» компанияси ноқонуний эгалик қилган. МХДҚ мазкур ферма «Аю Холдинг»дан электр олиб, марҳум криминал авторитет Қамчи Кўлбаевнинг бандасини молиялаши керак бўлган, фермани эса криминалнинг “окул” боласи бошқариб турган деб билдирган. Шу сабабдан куч ходимлари ҳозир электр техникаларини ишлаб чиқариган талаб яхши (россияликларда бўлса керак — Таҳр.) ҳамда аводга бошқа инвесторларнинг қизиқиши ортмоқда дегандек, «Кристалл»ни давлатга ўтказиб берган.

«Компьютер Павер Центр»нинг таъсисчиларидан бири чиндан ҳам «Колбаев», бошқаси — «Аю Холдинг» билан алоқадор. Бироқ «Клооп»га бир неча манба маълум қилганидек, ферма қурилиб битгундан бери ўчиқ турган, ускуналар йўқ бўлган.

Бундан ташқари, майнинг ферма билан «Кристалл» заводининг асосий эгалари Колбаевнинг одамлари эмас, Muroosystems деган японн корпорацияси бўлган. Фермани у 2020 йили қирғиз ҳукуматини хабардор қилибгина қуриб, энергетика вазири ҳамда ҚР ҳукуматининг бошчиси билан бизнесни кенгайтириш ҳамда ГЭС қуриш ҳақида расмий сўзлашувларни олиб борган. Аммо 2024 йили қишда япон корпорациясидан «Кристалл»ни тортиб олиб қўйди.

Аслида «Кристалл»нинг ким эди?

«Компьютер Павер Центр» компаниясининг уч таъсисчиси бор. Улар «Централ Азия Консалт» МЧЖси, «Аэродромдорстрой»нинг етакчиси Қубаничбек Салиев ҳамда Гонконгнинг The Computing Limited комапанияси.

Салиевни қочиб юрган бизнесмен ҳамда сиёсатчи, «Аю Холдинг»нинг таъсисчиси Шаршенбек Абдыкеримов билан алоқаси бор. «Аю Холдинг»нинг таркибига «Нур Ал Энерго» компанияси киради, у МХДҚнинг маълумотига кўра, Тошкўмирдаги майнинг фермани электр билан таъминлаб туриши керак бўлган.

«Централ Азия Консалт» «Компьютер Павер Центр»нинг директори Қурманбек Темирбаевга тегишли. У 2005-2010 йиллари президент Қурманбек Бакиевниг иш бошқарувчиси бўлган. ОАВнинг маълумоти бўйича, уинг ўғли Арстанбек Темирбаев марҳум криминал авторитет Қамчи Колбаевниг “окул” боласи бўлади ҳамда  «Компьютер Павер Центр»нинг маблағ тармоғини бошқарар эди. 2023 йилнинг октябрида, МХДҚ Колбаевни йўқ қилганда, Темирбаевнинг ўғли жиноий даромадларнинг изини яширишда гумонланиб қўлга олинган.

 Арстанбек Темирбоев Максим Бакиев билан дўст эди. Бакиев даврида у ҳозирги Энергетика вазири Таалайбек Ибраеэв билан юқори лавозимларда ишлаган ва энергетика соҳасидаги  яширин схемалар эгаси сифатида айтилган Алексей Ширшов билан алоқада бўлган. Ҳозир Қирғизистондаги конларни қазиб олиш схемалари Ширшов билан боғланмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, бу алоқалар ёқимсиз ва эътиборга ҳам арзимайди.

Аммо«Компьютер Павер Центр»нинг катта қисми — 21%и — Гонкогнинг The Computing Limited компаниясига тегишли. Бу Япониянинг халқаро  Muroosystems корпорациясининг тармоқ ишхонаси. Унинг тармоқ ишхоналари Марказий Осиёда криптовалюта чиқаради.

The Computing Limited’нинг сайтидаги маълумотга кўра, Тошкўмирдаги майнинг фермани у 2020 йили икки гектар ерга қурган (кейин «Компьютер Павер Центр»нинг директори «Клооп»га 4 гектар деган). Компания ферма бир йил давомида тўхтовсиз 24 соат ишлай олишини ҳамда 60 мегаватт қуввати бор эканини бир неча бор таъкидлган. Бу яна бир «Соларкоин» (Бугунги кунга қадар мамлакатдаги йирик майнинг ферма деб ҳисобланар эди — Таҳр.) деган майнинг ферманинг қувватлилигидан икки баробар кўп. «Соларкоин» ҳақида ўтган йили «Клооп» ёзиб, у билан юқори хизматдаги қирғиз амалдорлари алоқадор эканини аниқлаган.

Аммо МХДҚ «Кристалл»нинг япон хўжайинлари ҳақида нимагадир пресс-релизида айтмаган. Балки, уялгандардир. Чунки японлар заводга инвестиция солиб, уни майнинг ферма очиш учун қилаётганини яширмаган ҳам.

Майнинг ферма ҳақида ҳукуматнинг хабари бўлган деб айтганимизнинг сабаби

Японларни ўзларининг маълумоти бўйича, фермани улар 2020 йили «ишламай турган электр техникалар заводини ҳамда унинг ёнидаги ГЭС подстанциясини таъмирлашни ҳисобидан» ишга киргизишган. Чет эллик инвесторлар ГЭС подстанциясини Энергетика вазирлигининг тизимлари билан келишмай туриб таъмирлай олишмас эди. Бундан ташқари, улар жиҳозларни божхона орқали киргизиб, қурилишга ишчиларни олишмоқч эди.

«Кристалл»даги майнинг ферма ҳақида МХДҚнинг Тошкўмирдаги вакиллари ҳам билган. Жалолободга қараб кетувчи темир йўл билан автойўл тарафдаги томлари оқ ангарлар заводнинг четидаги икки гектар ерда жойлашган.

Энергетика вазирлиги билан Вазирлар маҳкамаси японлар нима қилаётганини яхши билади. 2021 йили The Computing Limited қирғиз ҳукумати билан келишув тузган, Вазирлар маҳкамаси эса компаниянинг вакиллари билан бўлган учрашувнинг суратларини эълон қилган.

2020 йилнинг ноябрида Японияда энергетика вазири Таалайбек Ибраев Muroosystems Corporation компаниясининг вакиллари билан учрашган. Уларнинг орасида The Computing Limited майнинг компаниясининг етакчилари Нобуаки Ниномия ҳамда Таданобу Бан (Жонгсинг Пан) ҳам бўлган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумотига кўра, уларнинг ўртасида япон компанияси «ўлканинг гидроэнергетик потенциалини тадқиқ қилиш учун» Қирғизистонга келиши келишилган.

2022 йилнинг декабрида энергетика вазири Таалайбек Ибраев Muroosystems Corporation билан Жалолобод вилоятида гидроэлектростанциясини қуришга кўмак кўрсатиш бўйича келишув тузган.

Ўнгдан чапга: Нобуаки Ниномия, Дайирбек Орунбеков, ҚР энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Таданобу Бан (Жонгсинг Пан) (бешинчи). Сурат: ҚР Вазирлар маҳкамаси

Айтмоқчи, Ибраев ўшанда Японияга ёлғиз кетмаган. Ҳусусий бизнес-жетда у билан бирга Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров, иқтисод вазири ҳамда бошқа амалдорлар борган.

Ибраевнинг Японияга сафаридан аввал Энергетика вазирлигининг ходимлари потенциал  инвесторларнинг тарихи-биографисини ўрганган бўлса керак. Агар Muroosystems Corporation компаниясининг сайтига назар солсак, у ерда тармоқ компанияси билан алоқаларининг харитаси кўриниб туради, уларнинг орасида Тошкўмирдаги майнинг фермани ишлатиш учун тузилган «Компьютер Павер Центр» ҳам бор.

Агар қараб кўришни унутиб қўйган бўлса, у ҳолда уларга бу ҳақда президентнинг маъмуриятидаги ахборот сиёсатини олиб борган Дайирбек Орунбеков ҳам ёдга солса бўларди. У ҳам японлар билан сўзлашувларга қатнашган.

Ибраев япон сармоядорлари билан учрашиб келгандан кейин, бир ой ўтиб Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров улар билан «энергетика тармоғидаги ҳамкорликни» муҳокама қилган.

Майли, аммо бу умумий гаплар, қани майнинг ҳақида айтганинглар дейишингиз мумкин?

У ҳам бор. 2023 йилнинг февралида Economist ва «Кактус» ҚР Инвестициялар бўйича миллий агентлигининг директори Умбриэл Темиралиев Muroo Systems Corporation япон компаниясининг вакиллари билан учрашганини билдиришган. ОАВлар унинг бош директори Жонсинг Пан япон корпорацияси «Қирғизистонда Computer Power Center МЧЖни ҳамда Muroo Systems Engineering холдинг компанияси»ни рўйхатдан ўтказди, унинг ичида «дата-марказини тузиш учун “Кристалл” заводига сармоя киритди» деб айтганини ёзишган.

У учрашувда японларнинг Қоракўл ГЭСини қуриш бўйича таклифи муҳокама қилинган. Сармоялар бўйича миллий агентлик сармоядорлар ҳақида яхши айтиб, япон банкида насия бўйича кафолат томонидан ҳамда давлатга қарашли-ҳусуси ҳамкорлик ҳақида келишув тузишда ёрдам беришни ваъда қилган.

Ферма ишлаганми?

Бу бўйича маълумот қарама-қарши бўлмоқда. Японлар ўз сайтида ишлаган деб айтса, «Клооп»нинг Қирғизистондаги суҳбатдошлари, жумладан юқори мартабали амалдорларнинг бари ишламаган деб айтмоқда.

The Computing Limited’нинг сайтида Тошкўмирдаги ферма ишлаб тургани айтилади. Бош Muroosystems компанияси ҳам «Қирғиз Республикасидаги Маълумотларни ишлаб чиқиш маркази ишини 2020 йили бошлаганини» айтади.

Тошкўмирдаги «Кристалл» заводининг ҳудудидаги майнинг ферма. МХДҚ 2024 йилнинг 12 мартида чиқарган видеодан стоп-кадр.

2022 йилнинг майида The Computing Limited Марказий Осиёда шу вақтда ўзининг 25 минг майнинг компанияси ишлаётганини билдирган. Айни вақтда уларнинг 20 минги, компаниянинг маълумоти бўйича, компаниянинг қувватлилиги 60 мегаватт бўлган қирғиз фермасида ишлаган. Унинг бошқа, қозоқ фермасида қанча машина ишлаб тургани номаълум. Аммо қувватлилиги бўйича у Қирғизистондаги фермасидан олти баробар паст эди.

Ўша вақтда The Computing Limited Марказий Осиёдаги фермаларининг майнинг учун машиналари сонини кўпайтиришга Хитойнинг ускуна ишлаб чиқарувчиси Bitmain билан келишув тузганини, 2022 йилнинг ёзида машиналарини сони 3,6 мингтага кўпайиб қолишини билдирган.

2023 йилнинг 23 октябрида компания Марказий Осиёдаги иккита фермасида майнинг учун 35 мингта машина ишлаётганини ва 2024 йил июнига қадар уларнинг сонини 10 500 тага етказишни режалаштираётганини маълум қилган. Демак, японлар майнинг қувватлилигини Жапаров ва Ташиевнинг бошқаруви даврида ортирмоқда.

2023 йили The Computing Limited’нинг топ-менежери Нобуаки Ниномия FIN/SUM япон финтех-форумида сўз сўзлаган. «У Қирғиз Республикасидаги Маълумотларни ишлатиш маркази 2020 йили ишлай бошлади», — деб билдирган. — Гидроэнергетика билан блокчейн асосидаги Маълумотни ишлатиш маркази ишламай қолган электр техникаларини ишлаб чиқарган заводни ҳамда унинг яқинлари ГЭС подстанциясини таъмир қилиш ҳисобидан амалга оширилди».

«Кристалл»нинг ҳудудидаги Норин дарёсида Тўқтоғул ГЭСи бошланиб, Шамолсой ГЭСи билан тугаган бир қатор ГЭС каскадлари жойлашган. Бўлиб ҳам қувватлилиги 240 мегаватт Шамолсой ГЭСи «Кристалл» билан майнинг фермадан км эди, бир километр масофада жойлашган.

ГЭСдан фермага электр тортиш у қадар қийин эмас. Аммо «Компьютер Павер Центр»нинг директори Максат Осконбаев 2022 йили журналистларга ферма ишлагани йўқ деб айтган.

2024 йили баҳорида у буни «Клооп»га ҳам тасдиқлаган. Унинг айтишича, ҳукумат Тошкўмирдаги ферма ҳақида хабар бўлганди. 2022 йили кимдир заводнинг 60 мегаватлик подстанцияси «кучаниб ишламоқда» деб шикоят қилиб, МХДҚ ходимлари дарҳол текширувга боришган. Аммо ферма ишламай турганини кўришган. У ерда ҳатто майнинг учун ускуналар ҳам йўқ эди, дейди ОСконбев. Аммо фермага унинг имтиёзи йўқ эканини айтиб қўйди: уни «Тери» МЧЖ ва япон мутахассислари қурган. «Тери» компаниясини Бишкекдаги «Муроосистемс Инжиринг»нинг бошчиси бошқаради, бошқача айтганда, иккисининг ҳам етакчиси бир киши.

Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари ўринбосари Талайбек Байгазиэв ҳам «Клооп»га ферма  электр тармоғига уланмаганини айтиб, ишонтирган. «Ушбу ферма 2019-2020 йилларда қурилган. Маҳаллий энергетиклар уни ким қурганини билишмайди. Майнингни қуриб қўйиб, аммо ишлатишмаган. Биз томондан линия ўчиқ турибди. Тармоққа уланмаган. Бу лойиҳа якунланмаган. Япон компанияси билан муносабатлар ҳақида айтсак, лойиҳани  амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Гап нима ҳақида кетаётганини ҳозирча айта олмайман, чунки менда ҳеч қандай маълумот йўқ», — дейди у.

Muroosystems Corporation’даги ва унинг тармоқ The Computing Limited компаниясидаги японлар Қирғизистондаги қувватлилиги 60 МВт дата-маркази 2020 йилдан бошлаб ишлаяпти деб алдай оладими? Бўлиши мумин эмас деб ҳам айта олмаймиз. Бироқ «Клооп» Muroosystems’нинг сайтидаги япон рақами орқали алоқага чиққанда, унинг вакили Тошкўмирдаги дата-марказ «электр муаммоси сабаб» ишлагани йўқ деб тан олди.

Нимага бу рейдерлик босиб олишга ўхшамоқда?

Бўлмаса, муассислардан бирининг ўғли марҳум ўғри боши билан алоқаси бор бўлган. Бу «Кристалл»нинг 51%ини японлардан тортиб олишга асосми?

Ўтган йилнинг воқеасини хронолгик тартибда тизиб кўрайлик.

  • 2023 йилнинг февралида ҚР Инвестициялар бўйича миллий агентлиги,  Muroosystems билан учрашгандан кейин япон сармоядорлари дата-марказ тузиш учун «Кристалл»ни сотиб олди, Қоракўл ГЭСини қуриб беришни таклиф қилишмоқда деб билдирган. Миллий агентлик инвесторларни қўллайди.
  • 2023 йилнинг мартида ҳукумат етакчиси Ақилбек Жапаров Япониянинг Ташқи савдо бўйича ассоциациясининг етакчиси Нобухико Сасаки билан инвестициянинг шартларини муҳокама қилган. Улар қайсидир бир шартга тў-таладими-йўқми, номаълум, аммо японлар аниқликни талаб қилишган.
  • 2023 йилнинг июнида Қирғизистоннинг АҚШдаги элчиси Бақит Аманбаев кутилмаганда «Кристалл»ни америкалик электр техникаларни ишлаб чиқарувчиларга таклиф қилган, аммо улар уни тайванлик, корея ҳамда ўша япон сармоядорларига борақол дейишган.
  • 2024 йили эса МХДҚ «Кристалл»ни японлардан тортиб олган — японларнинг ўзини ғам айтмаган, аммо электр техникаларини ишлаб чиқаришга пул солишга тайёр қайсидир бир янги инвесторларни атаган.

Бунинг бари бандитизмга қарши кураш деган баҳона остидаги оддий рейдерликка ўхшаб турибди. Шубҳасиз, электр техникаларини ишлаб чиқариш майнингдан яхши, россияликлар эса санкциялар сабаб уларни ишлаб чиқаришга йирик миқдорда маблағ киритишга ошиқади. Аммо завод ўрнидан туради деган қуруқ ваъдалар кўп бўлган, шунинг учун у қайта жонланишига ишониш қийин. Ундан кейин, яхшиси, японларнинг «Кристалл»даги улушини бериб қўйиш дуруст бўларди.

Ускуналарнинг 30 млн долларга янгилаш бўйича келишув турган майнинг ферма энди нима бўлиши мавҳум. У агар давлат тармоқларига уланиб электр олиш мумкин бўлмайди деса уни қаердар олиши ҳам номаълум. Muroosystems, МХДҚ ҳамда Давлат мулки фонди «Клооп»ниг хатига жавоб бергани йўқ. «Тери» МЧЖ билан «Муроосистемс Пауэр Энерго» МЧЖ ходимларини компанияларнинг Бишкекдага қайддан ўтган манзилларидан топа олганимиз йўқ.

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Виктор Мухин, Екатерина Резникова